22 Август 2020 йил 32

Фуқаро Г.Тошева мурожаати юзасидан

Facebook ижтимоий тармоғи орқали Иштихон тумани Зарбулоқ МФЙ 83-уйда яшовчи фуқаро Тошева Гулчехра унинг ёш қўшниси уларга тинчлик бермай, фарзандларини урганлиги, ИИБ айбдорларга нисбатан чора кўрмай эътиборсизлик қилиб келаётганлигини билдириб, видеомурожаат (https://www.facebook.com/haqsoz/videos/303823727519387/?v=303823727519387) йўллаган.

Ушбу мурожаат юзасидан Иштихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мурожаатдаги ҳолат бўйича 2020 йил 07 август куни судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.

Экспертиза хулосаси якунига кўра айбдор шахсларга нисбатан албатта қонуний қарор қабул қилиниши тўғрисида маълум қиламиз.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech