6 Май 2021 йил 63

Ижтимоий тармоқда "Куёвим қизимни уриб шундай ҳолатга келтирди" сарлавҳаси остида эълон қилинган видеолавҳа юзасидан

2021 йилнинг 03 март куни Иштихон тумани, “Зирабулоқ” МФЙ, “Арабхона” қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Ю. турмуш ўртоғи Ш.Т. билан келиб чиққан ўзаро жанжал натижасида тан жароҳати олиб, туман Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, 2021 йил 20 март куни Ш.Т. маст ҳолда, турмуш ўртоғининг қизлик уйига келиб, ота-онаси ва акаси М.Ш.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. Келиб чиққан келишмовчилик оқибатида келиннинг акаси М.Ш., киёви Ш.Т.га нисбатан тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айб эълон қилинган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech