Саволлар ва жавоблар

Сўнгги пайтларда транспорт воситаларининг давлат рақамлари ўғирланиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда. Ушбу ҳуқуқбузарлик  учун қандай жавобгарлик белгиланган?” 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари, подполковник А.А.Алламурадов жавоб беради: Корхона, муассасалар, ташкилотларнинг қатъий ҳисобидаги ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, шунингдек автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, худди шунингдек уларни нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш, уларни яшириш ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда содир этилганлиги ҳолати бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 5-бўлим 15-бобининг  227-моддасини 1-қисмида жавобгарлик белгиланган. Мазкур модданинг 1-қисмида юқорида кўрсатиб ўтилган жиноятни содир этганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан боғлиқ жазо турлари қўлланилиши кўрсатиб ўтилган.
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувохномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш тартиби, бунинг учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади ва қандай тўлов ставкаси белгиланган?
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи, полковник Х.А.Сайдалиев жавоб беради: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) томонидан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалар берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун яшаш манзили бўйича ДЙҲХХнинг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларига мурожаат этиш керак. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини берган ҳудудий ЙҲХБ тасдиқномаси, тиббий маълумотнома ҳамда фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади. Транспорт воситаларини охирги 12 ой давомида бошқарган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари тегишли имтиҳонларсиз алмаштирилади. Қуйидагилар транспорт воситаларини 12 ой мобайнида бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлиб ҳисобланиши мумкин: - ишлаётган ҳайдовчилар учун меҳнат дафтарчасидан кўчирма ёки ишлаётган жойида унга бириктирилган автотранспорт тури кўрсатилган маълумотнома (буйруқдан кўчирма); - шахсий транспорт ҳайдовчилари учун уларга тегишли бўлган транспорт воситасининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси; - ишончнома ёки ижара шартномаси билан автомобиль бошқарган шахслар учун автомобиль рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги қайд этиш гувоҳномаси ва уни бошқариш учун нотариал идора томонидан тасдиқланган ишончнома ёки ижара шартномаси. Транспорт воситасини охирги 12 ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг алмаштирилади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун энг кам иш ҳақининг 70 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Назарий ва амалий имтиҳон топширилганда ҳар бир имтихон учун энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. 
Жиноятлар статистикасига кўра Ўзбекистондаги энг криминоген ҳудуд қайси? Энг осойиштаси-чи?
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи, полковник  Ш.И.Норгитов  жавоб беради: Ўзбекистон ҳудудларини мезонлар бўйича энг криминоген ёки энг тинч деб аташ холисона баҳолаш бўлмасди. Чунки ИИВнинг ваколатли бўлинмалари томонидан олиб борилган таҳлилий тадқиқотларга кўра, криминоген ёки осойишта ҳудуд 100 минг аҳолига содир этилган жиноятлар миқдори ҳисобидан белгиланади.     
Ўзбекистон бўйича аёллар томонидан содир этиладиган жами жиноятлар фоизи қанча? Аёлларни жиноятга бошловчи асосий сабабларни кўрсатиб ўтсангиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бош бошқармаси бошлиғи, полковник  Ш.И.Норгитов  жавоб беради: Бугунги кунда турли сабабларга кўра аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони умумий жиноятлар миқдорининг 12,7 % ни ташкил этади.  2017 йилнинг 11 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан аёллар жиноятчилиги қарийб 20 фоизга камайган. 
Прием в гражданство Республики Узбекистан в упрощенном порядке

Условиями принятия в гражданство Республики Узбекистан являются:

  1. отказ от иностранного гражданства;
  2. постоянное проживание на территории Республики Узбекистан в течение последних пяти лет.
  3. наличие законных источников существования;
  4. признание и исполнение Конституции Республики Узбекистан.
Каковы основания, условия, порядок приобретения и прекращения гражданства Республики Узбекистан

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech