26 Апрел 2024 йил
1105
Ходимлар саломатлиги йўлида
Самарқанд вилояти ИИОларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни “Саломатлик куни” деб элон қилинган.
Навбатдаги маршрут Самарқанд тумани ИИБ бўлди. Шифокорлар туманга бориб, юрак-қон томир, қандли диабет ва бошқа эндокрин тизими касалликлари билан касалланган ходимларни даволаш-соғломлаштириш ишлари олиб борилди.
Ходимлар турли текширувлар, кардиолог, терапевт кўрикларидан ўтказилиб, касалликларни олдини олиш юзасида тушунчалар берилди.