26 Март 2024 йил
642
ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди
Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Умид Утаев томонидан ИИВ Самарқанд академик лицейи жамоаси билан хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Учрашувда ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни фан, маданият, санъат, спорт ва бошқа соҳалардаги иқтидорларини қўллаб-қувватлаш, уларни аждодларига муносиб авлод сифатида камол топтириш борасида ўқитувчиларга кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, йиғилишда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
ИИВ Самарқанд академик лицейи бошлиғи лавозимига тайинланган подполковник Адилов Олим Адилович лицей жамоасига таништирилди.