19 Июн 2024 йил
1860
Раҳмат Маматов: "Барча шарт-шароитлар яратилган бугунги даврда хизмат қилаётган ходим ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга муносиб бўлиши лозим"
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматов томонидан Пастдарғом туманида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, шахсий таркибнинг хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.
Учрашув аввалида Бошқарма бошлиғи Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ бошлиғи лавозимига янги тайинланган полковник Мамадолиев Зоҳид Кушатовочни шахсий таркибга таништирди.
Тайинловга қадар З.Мамадолиев Ургут тумани ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Пастдарғом тумани ИИБ бошлиғи М.Қўзиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод етилди.
Самарқанд вилояти ИИБ Aхборот хизмати