1 Май 2024 йил 818

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Нуробод туманининг Оқсой маҳалласида бўлди

Нуробод тумани Оқсой маҳалласида жойлашган ИТ-маркази биносида вилоят ИИБ бошлиғи полковник Раҳмат Маматовнинг сайёр қабули ўтказилди.

Қабулда турли соҳаларга оид йўлланган 21 та мурожаатларга ечим изланди.

Бошқарма бошлиғи ҳар бир мурожаатни қонуний тартибда кўриб чиқилиши юзасидан масъулларга топшириқлар бериб, ижросини назоратга олди.

Шунингдек, Оқсой маҳалласи ёшлари билан учрашув ташкил қилиниб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Text to speech