1 Апрел 2024 йил 1312

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Умид Утаев Каттақўрғон туманида ўрганишлар олиб борди

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Умид Утаев Каттақўрғон тумани ИИБда маънавий-маърифий ишлар аҳволи, ходимлар билан амалга оширилаётган ишлар, “Устоз-шогирд анъанаси” асосида йўлга қўйилган чора-тадбирлар, ҳудуддаги жиноятчилик, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, навбатчилик қисмлари ва сўровхоналарининг аҳволи юзасидан ўрганишлар олиб борди.


Ўрганишлар асносида туман ИИБ раҳбарларининг бу борадаги тақдимотлари билан танишилди.

Ходимлар билан маънавий-маърифий ишларни жадаллаштириш, ходимбай ишлаш, хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва бу борада соҳа фахрийларининг бой тажрибаларидан фойдаланиш вазифалари юклатилди.

Text to speech