4 Июн 2024 йил 3208

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факултетига ўқишга қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 15-апрел кунидаги “Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5076-сон Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факултетига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган, ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган (ўттиз ёшдаги ҳам) олий маълумотга эга, ҳарбий хизматни ўтаган (эркаклар учун), соғлиғининг ҳолатига кўра ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқли деб топилган, дастлабки ва махсус-профессионал танловлардан муваффақиятли ўтган шахслар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўқишга қабул қилинади.

Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлардан аризалар қабул қилиш 2024-йилнинг 1-июн кунидан 2024-йилнинг 1-июл кунига қадар (1-июл куни ҳам) вилоят ИИБ маъмурий биносида амалга оширилади.

Мурожаат учун: 66-223-57-74, 93-210-16-02

Text to speech