14 Март 2024 йил 65

Жомбой тумани ИИБда хизмат жараёнлари билан яқиндан танишилди

Самарқанд вилояти ИИБ раҳбарияти Жомбой тумани ИИБда бўлиб, хизмат жараёнлари билан яқиндан танишди

Туман ИИБ навбатчилик қисми, тезкор-тергов гуруҳи фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш аҳволи, сўров хоналарида яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, ходимлар билан хизмат интизоми ва қонунчиликка амал қилиш борасида суҳбатлашилди.

Хизматни ўташ борасида зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ўрганишлар бошқа ҳудудларда давом этмоқда.

Text to speech