2 Сентябр 2025 йил
126
“Билимлар куни” тадбирлари давомида хавфсизлик таъминланмоқда
Самарқанд вилоятидаги таълим муассасаларида “Билимлар куни” тадбирларини муносиб ва хавфсиз тарзда ўтказиш, тинчлик ва тартиботни таъминлаш, турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда болаларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган тартибда хизмат ташкил этилмоқда.
Тадбирлар доирасида мактаблар атрофида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, “Билимлар куни” тадбирлари кўтаринки руҳда ва хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда ўтказилмода.