1 килограммдан зиёд “марихуана” савдосига чек қўйилди
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, фуқаро А.К. 1105,27 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 35 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 15 миллион сўм пул маблағини санаб олаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси