7 Октябр 2020 йил 1266

100 дона трамадол сотаётган шахс қўлга олинди

2020 йил 02 октябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, Самарқанд шаҳар И.Бухорий кўчасида яшовчи, 1980 й.т. фуқаро Д., И. исмли шахсга жами 100 дона “Трамадол-Ланнахер 50 мг” таблеткаларини 1.600.000 сўмга сотган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-модаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech