16 Март 2023 йил 939

1000 АҚШ доллари эвазига фуқаронинг исм-шарифини ўзгартириб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

2023 йил 10 март куни ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга, фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, унда 2023 йил февраль ойи бошларида қизини АҚШга юбориш учун унинг фамилияси ва исмини ўзгартирмоқчи бўлиб юрганида, ўзига олдиндан таниш бўлган “З.Д.” ҳозирги кунда адвокатлик фаолияти билан шуғуланаётганлигини, мазкур масалани ҳал қилишда “О.” исмли ҳамкасби ҳам ёрдам беришлигини айтганлигини, шундан сўнг февраль ойи ўрталарида уларнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган офисига борган вақтида, “О.” ундан қизининг туғилганлик гувоҳномасини олиб қолганлигини, З.Д. қизининг отаси розилигисиз фамилияси ва исмини ўзгартириш масаласини О. билан биргаликда ўзларининг танишларини моддий манфаатдор этиш орқали ҳал қилиб беришини айтиб, эвазига 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йилнинг 10 март куни Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, З.Д. ва О.лар ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech