2 Октябр 2020 йил 1327

12 кун давомида 4305 та оилалар ўрганиб чиқилди

Вилоят миқёсида 20 сентябрь кунидан буён “Тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш ойлиги” махсус-профилактик тадбири ўтказилиб келинмоқда.

Тадбир бошидан буён жами 4305 та оилалар ўрганиб чиқилди. Шундан, оилавий келишмовчилиги мавжуд бўлган 465 та низоли оилалар билан профилактик ишлар олиб борилди, ўрганишлар давомида 79 муаммолар аниқланиб, шундан 60 таси ижобий ҳал этилди, 72 та ҳолатда нотинчликка барҳам берилди, 25 та ҳолатда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар ўзаро яраштирилди.

Тадбирлар давомида оила турмуш муносабатлари доирасида хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган 56 та шахслар аниқланиб, ҳудудий профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторлар томонидан жабрланган хотин-қизларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сон Қарорига асосан тегишли тартибда “Ҳимоя ордерлари” расмийлаштирилиб, мазкур қарор ҳамда ордерда белгиланган чеклов талаблари бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди.

Махсус-профилактик тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech