6 Ноябр 2020 йил 679

12 миллион сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаган шахс аниқланди

2020 йил 05 ноябрь куни Паст Дарғом тумани ИИБга Паст Дарғом тумани Жоул Қосим маҳалласида яшовчи, А. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 20 октябрь кунидан 01 ноябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, жами баҳоси 12.000.000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини яширин равишда талон-тарож қилиб, воқеа жойидан яширинганлигини, ушбу номаълум шахсни аниқлаб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳудуд профилактика инспектори томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу ўғирлик жиноятини Паст Дарғом тумани Жоул Қосим маҳалласида яшовчи, 1970 й.т. Ф. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадонидан далилий ашёлар холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан  жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech