15 Май 2021 йил
782
"15 май - Халқаро оила куни"
Оила – бу бизнинг осойишта масканимиз, таянчимиз ва катта ҳаёт йўлига қадам қўйишимизда мададкор ошёнимиздир. Оилада – ишда сарфлаган кучимизни қайта тиклаймиз, вақтни мароқли ўтказиб, руҳиятимизни мустаҳкамлаймиз.
Оила – бу бизнинг ота-онамиз, фарзанд ва набираларимиз, бува ҳамда бувижонимиз, ака-сингилларимиз. Шунингдек оила – дўстларимиз ва ҳамкасбларимиздир.
Самарқанд вилояти ИИБ Халқаро оила куни муносабати билан барча оилаларга бағрикенглик, осойишталик ва мустаҳкам ҳаёт тилаб қолади. Бугун виртуал алоқа орқали бўлса ҳам яқин инсонларингизга улар сиз учун қанчалик ардоқли ва эъзозли эканликларини айтиб ўтинг! Ҳеч қайси оилани тинчлик, ўзаро ҳурмат ва бахт тарк этмасин!