4 Ноябр 2021 йил 1441

“25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд вилоятида тантанали байрам тадбири ўтказилди

“25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Самарқанд вилоятида тантанали байрам тадбири ўтказилди.

Тадбирда ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек эзгу ва олижаноб ишга бағишлаган мард ва садоқатли, ҳақиқий ватанпарвар юрт посбонлари шаънига самимий тилаклар билдирилди.

Шунингдек, ўз хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган фидоий ходимларимизнинг хотираси чексиз эҳтиром ила ёд этилди.

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи сўзга чиқиб, муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан бугун тизимда олиб борилган улкан ислоҳотлар натижасида янги Ўзбекистоннинг янги Ички ишлар органлари яратилганлигини таъкидлади.

Байрам муносабати билан Муҳтарам Президентимиз фармонига кўра Самарқанд вилояти ички ишлар тизимида намунали хизмат қилаётган 1 нафар ходим “Жасорат” медали билан ва 2 нафар ходимлар “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан 1 нафар ходимга “подполковник” ва 1 нафар ходимга “майор” махсус унвонлари рағбатлантириш тариқасида берилди, шунингдек 26 нафар ходимларимиз Ички ишлар вазирлигининг турли идоравий кўкрак нишони, фахрий ёрлиғи, эсдалик қўл соатлари ҳамда пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.

Шунингдек, вилоят ички ишлар бошқармасининг буйруғи билан 2 133 нафар ходимлар ва 165 нафар эркин ёлланган ишчи хизматчилар пул мукофоти билан, 10 нафар ходимлар қўл соати билан мукофотланди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам сўзга чиқиб, қутлуғ байрам билан барча ходимларни самимий муборакбод этди.

Тадбир сўнгида мукофотланган бир қатор ходимлар сўзга чиқиб, уларга билдирилган улкан ишонч келгуси хизматларида янада масъулият ва шараф бағишлаши тўғрисида гапирдилар.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech