1 Декабр 2021 йил 616

3000 дона пиротехника воситаларини олиб юрганлар аниқланди

Бугун Каттақўрғон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шаҳарнинг Навбаҳор МФЙда яшовчи Ф.С. ва П.Т.лар 3000 дона пиротехника воситаларини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech