19 Июл 2022 йил 1245

400 АҚШ доллари эвазига шаҳодатнома расмийлаштириб бермоқчи бўлган мактаб директорининг ўринбосари қўлга олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаро А. ариза билан мурожаат қилиб, унда ўрта махсус маълумотга эга бўлиш мақсадида ўқишга кириш тартиби билан қизиқиб юрган вақтида, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 8-сонли ихтисослаштирилган давлат умутаълим мактаби директори ўринбосари Д.З. билан танишиб қолганлигини, Д.З. унинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига 11 йиллик таълимни олганлиги тўғрисида шаҳодатнома расмийлаштириб беришини айтиб, 100 АҚШ долларини олдиндан олганлигини ва ҳозирда қолган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, 2022 йил 04 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ва шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан 8-сонли мактаб биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Д.З. хизмат хонасида ариза муаллифидан талаб қилган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech