5 Август 2020 йил 565

Ағдарилиб кетган Спарк бўйича маълумот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган, ЙТХ натижасида ағдарилиб кетган Спарк автотранспорт воситаси бўйича маълумот.

2020 йилнинг 5 август куни соат тахминан 10:00лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Панжикент кўчасида бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, 1993 йилда туғилган фуқаро А.А. бошқарувидаги оқ рангли, Спарк русумли автотранспорт воситаси йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.

Ходиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди.

Text to speech