Алам устида қилинган хато жиноят иши қўзғатилишига сабаб бўлди
Самарқанд вилояти. 2020 йилнинг 28 октябрь куни “Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш., Жомбой туман ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 8:30 да, ушбу корхонада юк машина ҳайдовчиси вазифасида ишлаб келаётган ака-ука А.Б. ва Н.Б.,лар АЖ ҳовлисига келиб, Н.Б., ва корхонанинг бошқа ишчилари билан ўзаро олдиндан давом этиб келаётган келишмовчилик сабабли тортишаётган вақтида, Н.Б.,нинг акаси А.Б., корхона ҳовлисида турган, “Жомбой дон махсулотлари” АЖга тегишли қора рангли “Traiblazer” русумли, хизмат автомашинасининг эшиги очиқлиги ва калити ўзида турганлигидан фойдаланиб, автомашинани ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб, уни олиб қочиш мақсадида ўт олдириб, корхона ҳудудидан бошқариб чиқиб кетмоқчи бўлганида қўриқчилар томонидан чиқиш дарвозалари беркитиб қўйилганлиги сабабли ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда автомашинани олиб қоча олмай, бошқарувни йўқотиб, корхонанинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган қисмига тўқнашиб, автомашинага шикаст етказиб, ундан тушиб воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жомбой туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида, мавжуд видео кузатув хотираларида сақланган тасвирлар “DVD” дискга ёзилиб, ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
“Жомбой дон махсулотлари” АЖ директори Қ.Ш., жанжални ажратишда иштирок этиб, “енгил” тан жароҳати олган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида, Ж.Ў., ва С.А., ларнинг танасида “енгил” тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланган.
Дастлабки тергов жараёнида, А.Б., жиноят ишида айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.