18 Август 2020 йил 561

Алиментдан бўйин товлаган йигитга жиноят иши қўзғатилди

Каттақўрғон туман Қорадарё қишлоғида яшовчи, 1995 й.т. Т.Н., 2020 йил 1 март кунига қадар алиментдан бўлган қарздорлигини тўлаб беришдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун Каттақўрғон тумани маъмурий суди томонидан тайинланган 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққан.

Ушбу шахс маъмурий таъсир чорасидан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2020 йилнинг март, апрель, май, июнь ва июль ойлари учун ҳам ҳисобланган алимент пуллари тўламасдан келиб, моддий таъминлашдан бўйин товлашда ифодаланган жиноятни қасддан содир қилган.

Т.Н.га нисбатан Каттақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech