4 Май 2021 йил 571

“Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик меморандуми ички ишлар органларидаги тарихий ҳужжат

Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари томонидан Бошқарманинг таркибий тузилмалари ҳамда соҳавий хизмат раҳбарлари билан Ички ишлар вазирлигида ўтказилган «Ҳамкорлик ва истиқболдаги вазифалар» мавзусидаги ўзаро ҳамкорлик меморандумининг имзоланиш маросимидаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Меморандумнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир раҳбар ва ходим чуқур англаши лозимлиги айтиб ўтилди.

Шахсий таркибни ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий бурч эканлиги ғоясида тарбиялаш ҳар бир раҳбарнинг бурчи эканлиги таъкидланди.

Ҳар бир ходим мунтазам равишда ўз устида ишлаб малакасини, билимини  ошириб бориши бўйича аниқ вазифалар берилди.

Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларига қўйилаётган талаблар улардан юксак масъулияттемир интизом ҳамда улкан матонат талаб этиши таъкидланди.

Сўзга чиққан масъуллар, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатлар бутун тизим обрўсига жиддий путур етказиши, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда ходимга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантириб ўтишди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

 

Text to speech