7 Октябр 2020 йил 647

“Ҳарбий қисмда бир кун”

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши, Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисм қўмондонлиги ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорликда Ички ишлар идораларида профилактик хисобда турувчи вояга етмаган ёшларнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмда “Эр йигитни эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” шиори остида ташкил этилган “Ҳарбий қисмдан олган таъсуротларим!” мавзусидаги ҳарбий спорт соғломлаштириш куни карантин қоидаларига риоя қилган холда ўтказилди. 
Ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий армиямизга жисмонан бақувват ва маънан етук ёшлар зарурлиги, ҳарбий хизмат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун муқаддас бурч экани ҳақидаги тушунчани ҳамда бу борадаги назарий-амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбирга Ички ишлар идораларида профилактик хисобда турувчи 20 нафар вояга етмаган ёшлар жалб қилинди.

Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ҳаёти, жанговар ва тактик машғулотларини кузатиш, ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари мужассам эканлигини яшириб ўтиришмади.

Ҳарбий спорт соғломлаштириш кунида ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитларни зимдан кузатишди.

Ҳарбий қисмда ташкил этилган “Ёшлар кутубхонаси” ҳам ёшларнинг мутолаа майдонига айланди. 

Шунингдек, ҳарбий қисмда ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти фаолияти, ёшлар ҳарбийлар билан амалга ошириб бораётган фаолияти билан танишишди.

Бундай ҳарбий-соғломлаштириш кунларини мунтазам ўтказиш ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялашга замин яратади. 

 

Text to speech