15 Май 2021 йил 489

Автомобиль шинасига яширилган “гашиш” ва “опий” фош этилди

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари божхоначилари Давлат хавфсизлик хизмати идоралари вакиллари билан ҳамкорликда Самарқанд вилоятида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро Ф.Б. бошқарувидаги “Epica” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида унда 1 дона полиэтилен ўрам борлиги, унинг ичидаги модда экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги 1 килограмм 17 граммни ташкил қилувчи “гашиш” гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Б.Б.нинг хонадони ҳам кўздан кечирилганида, ертўладаги автомобиль баллони шинаси ичига 3 дона полиэтилен ўрамлар яшириб қўйилганлиги, мазкур ўрамларнинг ичида жами 3 килограмм. 90 грамм оғирликдаги "опий" ва "гашиш" гиёҳвандлик воситалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech