23 Август 2024 йил 1159

"Аввало ҳар бир раҳбар "Оталиққа олиш" тушунчасини яхши англаши зарур"

Вилоят сектор раҳбарлари "Оталиққа олинган ва оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш ҳолати ҳамда Ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилаётган ишлар" танқидий ва таҳлилий муҳокама этилди.

Йиғилишда вилоят ва туман (шаҳар) даги тегишли ташкилот ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Шунингдек, бир неча бор огоҳлантиришга қарамай маҳаллада фаолиятини самарали йўлга қўя олмаган бир қатор ёшлар етакчиларини ўз вазифаларидан озод этилиши белгиланди.

Ёшлар масаласига доимий жиддий қаралиши ва ҳар бир раҳбар ўзига бириктирилган ёшни ўз фарзанди каби кўришини кўп бор таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида ҳар бир сектор раҳбарлари ўз ҳудудидаги ёшлар учун мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан турли кунгилочар ва интеллектуал мусобақалар ўтказилиши белгиланди.

Text to speech