Байрамга муносиб совға
Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси тасарруфиги “Сумбула” мактабгача таълим ташкилоти 1918 йилда қурилган бўлиб, “ЮНЕСКО” тасарруфидаги бутунжаҳон маданий мерос объектлари рўйҳатига киритилган.
Боғча биноси анча йиллардан буён таъмирталаб аҳволда эди. 2019 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Раззоқович Бобожоновнинг мазкур муассасага ташрифи давомида, ушбу болалар боғчасини қисқа муддатларда таъмирлаш лозимлиги, тарбиячи ва тарбияланувчиларга етарли шарт-шароитлар яратиш кераклиги юзасидан топшириқлар берилган эди.
Вазир топшириғига асосан, 2020-2021 йиллар давомида “Сумбула” мактабгача таълим ташкилотини жорий таъмирлаш юзасидан аниқ режа асосида ишлар амалга оширилиб, ҳозирда ИИБ ходимларининг 160 нафар фарзандлари учун барча талабларга жавоб берадиган мактабгача таълим ташкилотига айлантирилди.
Ушбу масканда болажонлар замонавий ошхона, ётоқхона спорт ва табиат бурчаклари, бассейн, ўйингоҳ, чет тиллари хоналари ва болажонларни таълим ва тарбия олишлари учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган.
Боғчани очилиш маросимида иштирок этган ИИБ раҳбарлари болажонларни байрам билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт-саодат, она-Ватанимизга садоқатли фарзандлар бўлиб вояга етишларини тилашди.
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати