12 Июл 2021 йил 1213

Безорилик содир қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган

2021 йил 11 июль куни соат 20:30 ларда Иштихон шаҳри Иштихон кўчасида жойлашган “Устозлар хиёбони” номли боғда, фуқаролар С.Л., Ю.Ж. ва Б.Ё.лар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзларига олдиндан нотаниш бўлган, ушбу боғдаги ошхонада ишловчи Ф.С. ва М.С. лар билан жанжаллашиб, уларга тан жароҳатлари етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а” ва “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech