16 Март 2024 йил 95

БИБ ходимлари мини-футболда беллашди

Бугун Нуробод туманида Наврўз байрами муносабати билан спортнинг мини-футбол тури бўйича Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи кубоги мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада Самарқанд шаҳри, Самарқанд тумани, Пастдарғом тумани ва Нуробод тумани ИИБ ходимларидан иборат жамоалар иштирок этишди.

Муросасиз кечган баҳслар якунида Самарқанд тумани жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, турнирнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Барча совриндор ўринларни қўлга киритган жамоаларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech