20 Сентябр 2022 йил 655

Бировнинг шахсий ҳужжатларини олиб қўйиб, таёқ билан қувлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 15 сентябрь куни Ургут тумани ИИБга, туманинг “Боғишамол” маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, аризасида унга 2022 йил 15 сентябрь куни Фарғона вилоятидан юк келганлигини, олиб келинган юкларини тушириб олиш учун “Ургут савдо комплекси” МЧЖнинг автотураргоҳига келган вақтида, Ургут тумани “Чағзмон” маҳалласида яшовчи 1986 йилда туғилган М.Э. унга тегишли юкни пастга олиб қўйиб, ўзига тегишли юкларни тушириб олган вақтда улар ўртасида жанжал юзага келганлигини, жанжал давомида М.Э. қўлида бўлган таёқ билан уни урмоқчи бўлган вақтида, у ҳодиса жойидан қочиб кетганлигини, шундан сўнг, М.Э. унинг автомашинаси ҳужжатлари ва калитини олиб қўйиб, ўзи билан олиб кетганлигини билдириб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан жанжалга алоқадор шахслардан тушунтиришлар олиниб, М.Э.дан жабрланувчига тегишли транспорт воситасини рўйҳатга олиш гувоҳномаси ва фуқаролик паспорти далилий ашё тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳозирда М.Э.га нисбатан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech