Бозордаги қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирлаб кетилди
2020 йил 04 ноябрь куни Оқдарё туман ИИБга, туманнинг Наврўз МФЙда яшовчи, Т. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 02 ноябрь куни туманнинг Лойиш шаҳарчасида жойлашган, “Оқдарё деҳқон бозори” кириш дарвозаси олдида қаровсиз қолдирган бозор баҳоси 1.000.000 сўмлик “Урал-28” русумли велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини, ушбу номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасига кўра, мазкур жиноят Оқдарё тумани Узунқишлоқ маҳалласида яшовчи, 1983 й.т. Р. томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ўғирланган “Урал-28” русумли велосипед тегишли тартибда далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати