3 Декабр 2020 йил 521

"3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Самарқанд шаҳрида ҳам маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Бугун 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Самарқанд шаҳар ҳокимлиги томонидан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. 

Тадбирлар даставвал вилоят мусиқали драма театри олдида бошланди ва унда Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов иштирок этиб, 70 нафар ногиронлиги бор фуқароларга ногиронлик арвачаларини топширди.

Шундан сўнг ҳоким иштирокидаги тадбирлар 1-сонли (Коррецион) ёрдамчи мактаби, 59-сонли Кўзи ожиз болалар учун ихтисослаштирилган мактаб интернати, 60-сонли Заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ва 61-сонли Кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамда 62-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида ўтказилди. Тадбир доирасида кун сабабчиларига  қишки кийим-кечаклар берилди. 

Шунингдек, кўнгли ярим инсонларнинг қалбига  хушнудлик олиб кириш мақсадида улар учун байрам дастурхони ёзилиб, кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. Таниқли ва ҳаваскор санъаткорлар томонидан куйланган куй-қўшиқлар эса уларни янада мамнун қилди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Text to speech