9 Апрел 2024 йил 505

Бугун Амир Темур (1336-1405) таваллуд топган кун

9-апрель дунёга машҳур жаҳонгир, Хилда Хукхем таъбири билан айтганда “Етти иқлим ҳукмдори”, соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун.

Амир Темур  ўзлигимизни англаш, миллий анъана ва қадриятларимизни тиклаш борасидаги улуғвор ишларда халқимизга маънавий куч бағишлаб келаётган улуғ сиймолардан биридир. Соҳибқирон таваллуд топган кун муносабати билан бугун ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза илиш органлари, ҳарбийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалар Соҳибқирон бобомиз ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Буюк саркарда, йирик давлат арбоби, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун муносабати билан тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Text to speech