Булунғурда Ички ишлар ходимлари тақдирланди
25 октябр – Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан Булунғур тумн ҳокимлигида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими подполковник Баходир Бахрамов, туман ИИБ бошлиғи подполковник Бунёд Жўрақулов, туман халқ қабулхонаси мудири полковник Темур Соипов, сектор раҳбарлари, тумандаги барча ички ишлар ходимлари иштирок этишди.
Тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокими тизим ходимларини касб байрами билан табриклар экан, ҳар бир ходим аввало ўз ватанини, қолаверса касбини севган ҳолда хизмат қилса, касбий қийинчиликларни ҳам осон енгиб ўтишини таъкидлади. Шундан сўнг бир гуруҳ ИИБ ходимлари ўз касбига фидоийлиги ва камтарона меҳнатлари учун туман ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати