Булунғурда ИИБ ходимлари пиротехника воситалари сотаётган шахсни аниқлашди
Булунғур тумани ҳудудида олиб борилаётган «Комплекс» махсус тезкор профилактик тадбири давомида 2020 йил 24 ноябрь куни олинган тезкор маълумот асосида Булунғур туман ИИБ ходимлари томонидан Булунғур тумани марказида жойлашган Булунғур деҳқон бозоридаги хўжалик моллари дўконида савдо фаолияти билан шуғулланиб келаётган Булунғур тумани Янгиқўрғон МФЙда яшовчи 1991 йилда туғилган А.А. ноқонуний равишда жами 68 (олтмиш саккиз) қути ҳар бир қутида 65 (олтмиш беш) тадан умумий миқдорда 4420 (тўрт минг тўрт юзи йигирма) дона «ТРEНИЯ» номли пиротехника воситаларини сақлаб, сотиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ҳужжатлаштирилиб олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Булунғур туман ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати