Булунғурда шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасида учрашув ўтказилди
Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Ф.Рахматов, ИИВ ЎХБ Самарқанд вилояти бўйича бўлими бошлиғи Ш.Шодиевлар шахсий таркиб ўртасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда қонунийликка риоя этилишини таъминлаш борасида вилоятининг Булунғур туманида ИИБ ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди.
Танқидий рухда ўтказилган йиғилишларда вилоят ички ишлар органларида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш бўйича йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлилий кўриб чиқди.
Айрим ходимлар томонидан йўл қўйилаётган салбий ҳолатлар шахсий таркиб ўртасида атрофлича муҳокама қилинди.
Сўзга чиққан масъуллар, ходимлар томонидан тамагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатлар бутун тизим обрўсига жиддий путур етказиши, бундай салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда ходимга нисбатан қатъий чоралар қўлланиши ҳақида огоҳлантириб ўтишди.
Хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган жонкуяр ходимларни рағбатлантириш, уларнинг ота-оналарига миннатдорчилик билдириш, аксинча, ўзини салбий томондан кўрсатаётганларини шахсий таркиб, ота-оналар шунингдек, ички ишлар фахрийлари иштирокида муҳокама қилиш лозимлиги тўғрисида масъулларга кўрсатмалар берди.
Бу каби йиғилишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.