17 Август 2020 йил 660

Булунғурлик ҳайдовчининг тўсатдан вафот этгани бўйича муносабат

2020 йил 08 август куни соат 11:00ларда Булунғур тумани марказидаги “Ўзбекистон” ва “Меҳржон” маҳаллалари кесишмасидаги чорраҳада фуқаролар томонидан қарантин қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш мақсадида Булунғур тумани ички ишлар бўлими ходимлари хизмат вазифаларини олиб бораётган вақтида, “Меҳржон” маҳалласи йўналишидан 1964 йилда туғилган, Булунғур тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшаган фуқаро Қ.Э. ўзининг бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинасини жами тўрт нафар йўловчиларни миндирган ҳолатда бошқариб келаётганида, Булунғур тумани Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори сержант И.Алиев ҳамда Булунғур тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори катта лейтенант У.Халиковлар томонидан тегишли буйруқ талаблари асосида тўхтатилиб, ҳайдовчидан ҳужжатларини кўрсатишини сўраб, фуқарога Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг баёни асосида 8-9 август кунлари транспорт воситалари ҳаракати бутунлай тўхтатилиши белгиланганлиги, бу ҳаракатлари билан карантин қоидаларини бузаётганлигини тушунтираётган вақтида соғлиғи ёмонлашиб, автомашинанинг ҳайдовчи ўриндиғи қисмида вафот этган.

Марҳум Қ.Э.нинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.   

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech