Бўстонсарой кўчасининг бир қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади
Самарқанд шаҳридаги кўплаб кўчаларда олиб борилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари каби Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчасигача бўлган қисмида ҳам реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Эндиликда кўчанинг асосий қисмига асфальт қопламасини ётқизишга тайёргарлик ишлари бошланди.
Шу муносабат билан Самарқанд шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига кўра, бугундан Бўстонсарой кўчасининг Улуғ Турсунов кўчаси билан кесишган қисмидан йўлнинг бир томони вақтинча ёпилади ва иккинчи томондан транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилади. Шу тартибда Бўстонсарой кўчасининг Рудакий кўчасигача қисмида босқичма-босқич қурилиш ишлари олиб борилади ва иш якунлангунга қадар транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги