7 Октябр 2020 йил 947

”Бузоқнинг югургани сомонхонагача”

Каттақўрғон тумани марказининг Кадан-Хатирчи йўналишида туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги рейд тадбирлари давомида, қарама-қарши йўлда ҳаракатланиб келаётган "Ласетти" русумли автотранспорт воситасига ЙПХ инспектори томонидан тўхташ ишораси берилди.

Ҳайдовчи ИИО ходимининг қонуний талабини бажармай ҳаракатни давом эттириб, воқеа жойидан кетиб қолди.

Халқимиз ”Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деган нақлни бежизга ишлатмайди.

Ҳайдовчини шахсига аниқлик киритиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида, ушбу ҳайдовчи Каттақўрғон тумани Мўминхўжа маҳалласида яшовчи Ш.П. эканлиги маълум бўлди ва унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўрайди.

 

Text to speech