Cамарқанд шаҳрида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида ўтказилган тадбирда муҳтожларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди
Cамарқанд шаҳридаги "Sangizar" базмгоҳида "Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш" шиори остида ўтказилган тадбирда муҳтожларга мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
Самарқанд шаҳар прокуратураси ташаббуси билан шаҳар ҳокимлиги, ички ишлар, халқ таълими бўлимлари ҳамда шаҳар тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган байрам дастурхонига турли сабабларга кўра, ота-онасидан айрилган 78 нафар ўғил-қизлар, кам таъминланган, ишсиз, “аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи 30 нафар хотин-қиз таклиф этилди.
Тадбирда болажонларга қишки кийим-кечаклар, хотин-қизларга эса биттадан замонавий тикув машинаси совға қилинди. Шунингдек, тадбир давомида турли хил қизиқарли танловлар, спорт мусобақалари ташкил этилиб, ғолибларга ташкилотчилар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди.
Айниқса, таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари кўнгли яримларга кўтаринкилик бағишлади.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги