22 Август 2020 йил 532

Дамас ичидан 10 млн сўм ўғирлаб кетилди

2020 йил 21 август куни Жомбой туманида яшовчи, 1980 й.т. А. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 10 август куни Самарқанд шаҳри Ибн Сино кўчасидаги автотураргоҳда ўзига тегишли бўлган, қаровсиз қолдирилган Дамас русумли автомашинаси ичидан номаълум шахс 10.000.000 сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-тарож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Жомбой тумани Лолазор МФЙда яшовчи, 1950 йилда туғилган А. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ундан 9.372.000 сўм миқдоридаги пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.га нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech