"Деҳқон бозори"да содир этилган ўғирликлар фош этилди
"Деҳқон бозори"да содир этилган ўғирликлар фош этилди.
2020 йил 20 август куни Оқдарё туман ИИБга, Оқдарё туманида яшовчи, 1989 й.т. Б. ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 11 август куни соат 09.00ларда Оқдарё тумани Лойиш шаҳарчасида жойлашган "деҳқон бозори"да жойлашган ўзига тегишли дўконларидан номаълум шахс жами 1.055.000 сўмлик мулкини, шунингдек, 2020 йил 18 август куни соат 10:30ларда шу бозордан Оқдарё туманида яшовчи 1983 й.т. С. га тегишли савдо дўконидан бир дона бозор нархи 55.000 сўмлик болалар жинси шимини яширин равишда ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, номаълум шахсни аниқлаб, қонуний чора кўришликни сўраган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Оқдарё туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятлари Оқдарё туман Бозоржой МФЙ да яшовчи, 1993 й.т. Г. ва 2005 й.т. Н. лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан Оқдарё туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.