Ёшлар билан учрашув ўтказилди
Вилоят ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Собиржон Aбдухомидов Ургут туманида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашувда чет елда бўлиб турган ёшларимиз ҳам онлайн режимда иштирок етишди.
Юзма-юз мулоқотда ёшларга ҳар бир муваффақият калити билимда еканлигини, илм ўрганиш инсонни комиллик сари йетаклашини алоҳида таъкидлади.
Уларнинг орзу-истаклари, режалари билан қизиқди. Ёшлар учрашув давомида ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Хусусан кредит олиш, ишга кириш, касб-ҳунар ўрганиш билан боғлиқ мурожаатлар ешитилди.
Мулоқот доирасида ёшлар Янги Ўзбекистон бунёдкорлари еканлиги, бунинг учун яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш, китобга ошно бўлиш, янгилик ва ихтиролар яратиш, тил ўрганиш лозимлиги қайд етилди.
Учрашув доирасида билдирилган таклиф ва мурожаатлар ижроси назоратга олинди.