10 Апрел 2021 йил 430

Диққат эълон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, хизматни ўташ давомида олган ярадорлиги, касаллиги ва жароҳатланганлиги оқибатида ногиронликка учрагани ёки вафот этган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандларига таълим ва тарбия беришни ҳамда ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилишни такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 19 июндаги 459-сон «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда ИИВнинг 2020 йил 30 апрелдаги 161-сонли буйруғи талабларидан келиб чиқиб, 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқишга кириш учун Ўзбекистон Республикаси бўйича 50 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб-интернатига қабул қилинган номзодларни 80 фоизи ИИОлари ходимларининг фарзандлари ҳамда 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг 4-синфни тамомлаган фарзандлари (ўғил болалар) қабул қилиниши белгиланган.

Аризалар 2021 йилнинг 15 апрелидан 1 июнь кунига қадар Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий бўлинмаларида қабул қилинади.

Самарқанд вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси

 

 

 

 

Text to speech