4 Ноябр 2020 йил 838

Фарзандидан қарздор ота 15 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан А.Т. дан бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Самарқанд шаҳар бўлим иш юритувига келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Қарздор А.Т. нинг мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров хатлари юборилган. У бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, 2015 йилдан бошлаб, алимент тўламай келган.

Унинг алиментдан қарздорлиги ҳисобланганда бугунги кунгача 25 млн 722 минг сўм қарздорлик мавжудлиги маълум бўлган.

Қарздордан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмагач, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47⁴-моддаси 1-қисмига асосан, Самарқанд шаҳар маъмурий судига юборилган.

Самарқанд шаҳар маъмурий судининг қарори билан қарздор А.Т. га нисбатан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланган.

Самарқанд вилоят маъмурий суди

Text to speech