22 Апрел 2021 йил 295

Фуқаронинг хонадонидан ноқонуний ов қуроли ва унинг ўқ-дорилари топилди

Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, Самарқанд шаҳар Навбоғчиён маҳалласида яшовчи, К.З.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилди.

Тадбир давомида, мазкур шахс хонадонида ноқонуний равишда “Тоз-34” русумли ўқ отар ов қуроли ҳамда 21 дона ўқ-дориларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech