7 Ноябр 2020 йил 830

Фуқаронинг уйидан банкага солиниб, кўмиб қўйилган марихуана аниқланди

Олинган тезкор маълумотга асосан, 2020 йил 05 ноябрь куни Пахтачи тумани ИИБ ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида туманинг Мирканд МФЙда яшовчи, Х.нинг яшаш уйи кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс уйидаги тандирхонада елим пакетга солинган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва қуриб битказилмаган яшаш уйида уч литрли шиша банка ичига солиб, кўмиб қўйилган шу турдаги гиёҳвандлик моддани сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.samviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: