29 Август 2020 йил 521

Гашиш сотган шахс қўлга олинди

«Гашиш» сотган шахс қўлга олинди

2020 йил 27 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жомбой тумани Тошкент МФЙда яшовчи, М. Самарқанд шаҳар Б.И.Йўли кўчасида С. исмли шахсга 800.000 сўм эвазига 1,3 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ҳодиса жойида ушланган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томондан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Text to speech