9 Ноябр 2020 йил
638
Газ плитаси ичида “опий” сақлаб келаётган шахс аниқланди
Олинган тезкор маълумотга асосан Нарпай туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида Нарпай туман Оқтош шаҳри О.Абдираҳимов МФЙда яшовчи, Т. нинг яшаш уйида тинтув тергов ҳаракати ўтказилди.
Текширув давомида ушбу шахс яшаш хонадонининг меҳмонхонасидаги шкаф тортмасида қуруқ ҳолдаги кўкнори гиёҳвандлик воситаси ҳамда ошхонасининг газ печи ичидан целлофан пакетга солиб қадоқланган опий гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати